“БЕЗАКЛАРНИНГ СЕҲРЛИ ОЛАМИ” КЎРГАЗМАСИ

Authors

  • Темур Болтаев Author

Abstract

Регистон безакларида ўсимлик мотивлари марказий ўрин тутади. Қуруқ ва чўл иқлими ҳукмрон ҳудудларда гуллар ва баргларнинг ҳаётбахш тимсоли илоҳий гўзалликнинг рамзига айланган. Исломий санъатда гул ҳаёт, янгиланиш ва яратишнинг абадий айланишини ифодалайди. Ҳар бир барг ва шохда табиатдаги уйғунлик, мувозанатга интилиш руҳий рамз сифатида ифодаланади.

Усталар қўлида гул япроқлари геометрик нақшларга айланган, нозик чизиқлардан тўқилган нақшлар гўё мато сингари узлуксиз давом этади, уларни нафис хаттотлик санъати ёки геометрик шакллар чегаралаб туради. Шу сабабли ушбу кўргазманинг номланишини “БЕЗАКЛАРНИНГ СЕҲРЛИ ОЛАМИ” деб номланиши  бежиз эмас.

Кўргазмага киришда махсус хонада архивлардан йиғилган ХХ асрнинг бошларида Регистон ансамблини тиклаш учун уста-реставраторлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида ҳужжатли видео лавҳани томоша қилиш мумкин. 

Регистоннинг ҳайратомуз безаклари асосан кўп рангли мозаика – сирланган кошинларни кесиб, бир-бирига боғлаб жойлаштириш техникаси билан ишланган. Тезкор усул – “cuerda seca” техникаси ҳам кенг қўлланилган: бунда рассомлар ҳар хил ранглар орасини ёғли чизиқлар билан ажратиб, рангларнинг аралашиб кетмаслигини таъминлаганлар.

References

Published

2026-10-22

How to Cite

Темур Болтаев. (2026). “БЕЗАКЛАРНИНГ СЕҲРЛИ ОЛАМИ” КЎРГАЗМАСИ. TADQIQOTLAR, 96(2), 304-306. https://alpharesearchs.com/index.php/tad/article/view/5520