ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛОВЧИ ШАХСЛАРНИНГ МЕҲНАТИНИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, ўриндошлик асосида
ишлаш ходимнинг асосий ишидан бўш вақтида алоҳида меҳнат шартномаси
асосида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир. Демак,
ўриндошлик меҳнат муносабатларининг мустақил тури бўлиб, у асосий меҳнат
шартномасидан алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради. Шу боис
ички ўриндошликда ҳам ходим билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши
қонунчиликда бевосита назарда тутилган.
Меҳнат кодекси ўриндошликни ички ва ташқи шаклларга ажратади. Ички
ўриндошликда ходим бир иш берувчида икки хил меҳнат шартномаси асосида
фаолият юритса, ташқи ўриндошликда бошқа иш берувчи билан мустақил
меҳнат муносабатларига киришади. Бу ёндашув меҳнат муносабатларининг
шаффофлигини таъминлаш, иш вақтини тўғри ҳисобга олиш ҳамда ҳар бир
меҳнат шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни аниқ белгилашга хизмат
қилади.
References
Фойдаланилган манбалар
1. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги
“Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 297-сон қарори
3. Бошқа интернет манбалари:
Буюк Британия Ҳукуматининг расмий веб сайти:
https://www.gov.uk/maximum-weekly-working-hours/weekly-maximum-working-
hours-and-opting-out
Франция меҳнат кодекси рақамли хизмати:
https://code.travail.gouv.fr/fiche-service-public/a-quelles-conditions-un-salarie-
peut-il-cumuler-plusieurs-emplois?q=dur%C3%A9e+maximale+de+travail
Эстония Солиқ ва божхона қўмитаси сайти:
https://www.emta.ee/en/business-client/registration-business/employment-register