ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНИГА АДВОКАТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
Abstract
Молиявий имкониятнинг чекланганлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилишда тўсиқ бўлмаслиги керак. Шу мақсадда мамлакатимизда “Давлат
ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб,
аҳолига давлат томонидан бепул ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятини яратилди.
Мазкур тизим, айниқса, ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун
адолатни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишда иштирок этиш учун адвокат
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган
бўлиши лозим. Адвокатнинг реестрга киритилиши унинг аризаси адлия органи
томонидан кўриб чиқилиб, шартнома имзоланганидан сўнг автоматик тарзда
амалга оширилади.
References
Фойдаланилган манбалар
1. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш
тўғрисида” Қонуни, 16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-848-сон
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2022 йилдаги “Адвокатура
фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-263-сон қарори
3. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган
адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, 21.11.2024 йилдаги 774-сон