МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУЛЬТИПЛИКАЦИЯ САНЪАТИДА МИЛЛИЙ ОБРАЗЛАРНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

Authors

  • Mamatxonova Shaxrizod Bahodir qizi Author

Keywords:

анимация, мультипликация, миллий образ, миллийлик, миллий идентификация, фольклор, мифология, визуал код, бадиий талқин, Марказий Осиё, миллий эстетика.

Abstract

Мазкур мақолада Марказий Осиё мультипликация санъатида миллий 
образларнинг шаклланиши ва уларнинг бадиий талқини масаласи тадқиқ 
этилади. Тадқиқот доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, 
Тожикистон ва Туркманистон анимациясида миллийликни ифодаловчи асосий 
бадиий воситалар кўриб чиқилади. Хусусан, халқ оғзаки ижоди, мифология, 
тарихий хотира, миллий кийим, орнамент, ранг, меъморий муҳит, табиат, 
миллий предметлар ва ҳаракат пластикасининг образ яратишдаги ўрнига 
эътибор қаратилади. Миллий образ персонажнинг ташқи қиёфаси билан 
чекланмай, уни ўраб турган бадиий муҳит ва сюжет билан биргаликда 
шаклланади, деган ёндашув асос қилиб олинади. Шунингдек, совет даври ва 
мустақилликдан кейинги анимация намуналари ўртасидаги айрим бадиий 
фарқлар қиёсий нуқтаи назардан таҳлил қилинади.

References

1.

Ҳайдарова Н. Т. Ўзбекистон анимация санъатининг асосий

тамойиллари: санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси. — Тошкент, 2022.

2. Ҳайдарова Н. Т. Ўзбек анимация санъатида образ яратиш маҳорати. —

Тошкент, 2020.

Published

2026-10-06

How to Cite

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУЛЬТИПЛИКАЦИЯ САНЪАТИДА МИЛЛИЙ ОБРАЗЛАРНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ . (2026). ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 102(2), 8-19. https://alpharesearchs.com/index.php/obr/article/view/4969