ТАРИХИЙ ХОТИРА ВА АДАБИЙ ТАСВИР: “ФАРҒОНА КЕЛИНИ” МИСОЛИДА
Keywords:
Арабская литература,Джуржий Зейдан,халифа,Бобек, Маъмун,роман,Хуррамиты,история,Фергана.Abstract
Ушбу мақолада Ж. Зайдоннинг фаолияти унинг тарихий
романлари , ва унинг “Фарғона келини” романидаги тарихий шахслар билан
боғлиқ
воқеалар бадиий талқини таҳлил этилган.. Ж. Зайдон тарихий
романлар асосчисидир.У адабиёт соҳасидагина эмас ,балки фан ва маданият
бобида ҳуқуқ ,география ,журналистика соҳасида ҳам анчагина ишлар қилди.
Зайдонни адабиёт оламига машҳур қилган унинг романлари бўлди. У араб
тарихий романчилигига асос солди,уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг
22та тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид),улар чуқур
ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди. Унинг энг машҳур тарихий асари бу
“Фарғона келини”дир. Ушбу асар реал воқеликларга асосланган тарихий
асардир. Ушбу асарда бир неча тарихий шахслар акс эттирилган . Фағона
келини” асари IХ асрда араб халифалигида бўлиб ўтган воқеаларга
бағишланган.Роман воқеасини яхшироқ тасаввур қилмоқ учун тарихий
воқеаларни бир лаҳза кўз олдимизга келтирамиз. Халифалик ҳудудида IX асрда
халқ озодлик ҳаракатлари бошланиб,баъзи жойларда авж олиб кетган
эди.Халифа хукумронлигини даҳшатга солган воқеалардан бири Бобак
қўзғолони эди.
References
1. Журжий Зайдон , “Ислом маданияти тарихи” 3 жилд, Техрон.
2. Р. Ходжаева “Замонавий араб адабиёти” 2000. Тошкент.
3. Ш. Шоисломов . “Фарғона келини” . 1970 йил.
4. Ф. Штинский “Арабская летература” 1970. Москва.
5. Х. Гибб “Арабская летература” 1946 . Москва.
6.Жахон адабиёти –Аdabiyot.uz