МУСТАҚИЛЛИК БУ, ЭНГ АВВАЛО, ҲУҚУҚДИР: ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ
Keywords:
мустақиллик, давлат суверенитети, инсон ҳуқуқлари, инсон қадри, Конституция, ҳуқуқий давлат, эркинлик, ҳуқуқий кафолат, Янги Ўзбекистон, фуқаролик жамияти.Abstract
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий мазмуни, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан узвий алоқаси таҳлил қилинади. Мақолада мустақилликнинг дастлабки йилларида миллий ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши, инсон ҳуқуқларининг конституциявий кафолатлари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши, Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда 2023 йилда янги таҳрирда қабул қилинган Конституциянинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги аҳамияти ёритилади. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида эришилган натижалар билан бир қаторда, ҳуқуқларнинг қонунларда белгиланишидан уларнинг амалда рўёбга чиқишигача бўлган жараёндаги долзарб вазифалар ҳақида фикр юритилади.