БОЛАЛАРДА ЭМЛАШДАН КЕЙИНГИ АСОРАТЛАРНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ

Authors

  • Жўраева Дилрабо Нарзуллаевна Author
  • Саноева Матлюба Жахонкуловна Author

Keywords:

эмлашдан кейинги асоратлар, эрта ёшдаги болалар, неврологик бузилишлар, ташхис қўйиш, даволаш

Abstract

Замонавий иммунопрофилактиканинг сезиларли ютуқларига қарамай, эрта ёшдаги болаларда эмлашдан кейинги асоратларни ўз вақтида ташхислаш муаммоси долзарблигича қолмоқда. Эмлашдан кейинги асоратлари бўлган 132 нафар эрта ёшдаги болалар ва назорат гуруҳидаги 40 нафар амалий соғлом болалар текширилди. Клиник-неврологик, лаборатор ва инструментал тадқиқот усуллари ўтказилди. Энг кўп учрайдиган асоратлар гипертермик синдром, тутқаноқ ҳолатлари, энсефалик реакциялар ва аллергик кўринишлар эканлиги аниқланди. Ишлаб чиқилган даволашнинг дифференциал ёндашуви неврологик бузилишларнинг оғирлигини камайтиришга ва беморларнинг тикланиш муддатларини қисқартиришга имкон берди.

Author Biographies

  • Жўраева Дилрабо Нарзуллаевна

    Абу Али ибн Сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти

     

  • Саноева Матлюба Жахонкуловна

    Абу Али ибн Сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти

     

References

Published

2026-05-20