ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА ТАРБИЯВИЙ-ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
Keywords:
жазони ижро этиш, маҳкум, тарбиявий иш, профилактика, ахлоқан тузатиш, ресоциализация, ташкилий-ҳуқуқий механизм, психологик хизмат, Мандела қоидалари.Abstract
Мазкур илмий мақолада жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларидан бири ҳисобланган тарбиявий-профилактик ишлар самарадорлигини оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари таҳлил этилади. Тадқиқот жараёнида маҳкумлар билан олиб бориладиган мафкуравий, маданий-маърифий ва ҳуқуқий тарбия ишларининг бугунги ҳолати, уларни ташкил этишдаги институционал муаммолар ҳамда қонунчиликдаги бўшлиқлар ўрганилган. Шунингдек, маҳкумларнинг деструктив хулқ-атворини барвақт олдини олиш, пенитенциар тизимда жамиятга мослаштириш (ресоциализация) институтларини мустаҳкамлаш ҳамда маҳкумлар билан ишлашда психологик-педагогик хизматлар фаолиятини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.